Bank va moliya sohalariga oid o`zbek tilidagi forum

Iqtisod va moliya olamidagi yangiliklar. Islom banklari va islomiy moliyalashtirish. Sohaga oid atamalar va kitoblar, ularning keng qamrovli taxlili.

Faol ishtirok etib forumimizning doimiy a'zosiga aylaning
Qidir
 
Display results as :
 
Rechercher Advanced Search

Latest topics
» Bilim bulog'i
Thu Jan 03, 2013 5:55 pm by Admin

» Bilim bulog'i
Thu Jan 03, 2013 5:55 pm by Admin

» Iqtisodiyotimizda bo`layapti
Thu Jan 03, 2013 5:09 pm by Admin

» Risk Management in Islamic Finance
Thu Feb 02, 2012 10:44 pm by Admin

» Islamic Insurance
Thu Jan 26, 2012 5:56 pm by Admin

» Toshkent Moliya Instituti
Mon Feb 14, 2011 10:45 pm by Admin

» O`zbekiston Respublikasining bak tizimi
Thu Jun 24, 2010 5:47 pm by Admin

» KBI 80-81 2005-2009
Mon May 17, 2010 10:01 am by Admin

» Islom banklari va ularning faoliyati
Fri Apr 30, 2010 8:19 pm by Admin

Affiliates
free forum

You are not connected. Please login or register

Iqtisodiyotimizda bo`layapti

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down  Matn [1-bet(1)]

1 Iqtisodiyotimizda bo`layapti on Fri Aug 06, 2010 1:29 am

Admin

Admin
02 августа 15:39
Chevrolet M300 – 25 августа в Ташкенте
Материал подготовил: Александр Ларин
Фото материал:
25 августа в Ташкенте в «Узэкспоцентре» пройдет презентация Chevrolet M300 - нового автомобиля, который будет выпускаться отечественным автопромом.

Напомним, что появление Chevrolet M300 было одобрено постановлением правительства в январе 2009 года. Тогда предварительно было определено, что в третьем квартале 2010 года на автомобильном заводе в Асаке будет начато серийное производство данной модели с ежегодной мощностью в 50 тысяч авто в год. Общая стоимость проекта превышает 124,4 млн. долларов.

Первые образцы новой модели отечественного автопрома - Chevrolet M300 презентовали в начале мая в рамках 43 заседания Совета управляющих АБР. Ниже размещен эксклюзивный фотообзор первых узбекских моделей Chevrolet M300, сделанный журналистами Podrobno.uz.

Как отметили специалисты компании Podrobno.uz, данная модель появится в автосалонах в сентябре текущего года. Автомобиль будет производиться в трех модификациях: L , LT, LS. Разница между ними будет заключаться в дополнительных опциях.

В конце мая «Узавтосаноат» распространил информацию о том, что компания «GM Uzbekistan» уже произвела 11 опытных образцов автомобилей Matiz М 300. Также компания заявила, что в ближайшей перспективе «GM Uzbekistan» намерена также расширить линейку экспортных моделей. Начиная с 2012 года, планируется осваивать новые экспортные рынки, на которые будут выводиться модели Nexia и Matiz с внедрением экологических норм Евро-4. Уже проведены ресурсные, жарко- и холодноклиматические испытания автомобилей в Российской Федерации.

© Podrobno.uz

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

2 Re: Iqtisodiyotimizda bo`layapti on Mon Feb 14, 2011 10:09 pm

Admin

Admin
Ўзбекистон Россиядан қарзми?
30.06.10 19:21
Сал аввалроқ Россия Оммавий ахборот воситаларида бир қатор мақолалар пайдо бўлиб, унда россиялик хонаки «экспертлар» тўсатдан гўёки Ўзбекистоннинг Россиядан давлат қарзи борлигини эслаб қолишди, ва бу қарзни бир неча юз миллион АҚШ доллари деб баҳолаб ҳам беришди. Айнан шунинг учун ҳам эксперт сўзини қўштирноққа олиб қўйдик, чунки оммани завқлантириб, ўз хўжайинларини кўнглини олиб юрувчи касб эгаларини англатувчи сўзни матбуотда ишлатгимиз келмади.
Бу экспертларнинг ақлий мулоҳазалари махсулоти ўлароқ кишини ҳайрон қолдирадиган хулосалар пайдо бўлди ва бу хулосаларни қатор Россия Оммавий ахборот воситалари ўйлаб ўтирмасдан тарқатишга шошилишди. Масалан: «90-йиллар охирида Ўзбекистон Олий Мажлиси ўзининг навбатдаги сессиясида Россия корхоналарининг қарзини ягона давлат қарзи деб тан олмаслик хақида карор қабул қилди». Балки бу нарса «Россия корхоналари» учун аламли бўлгандир, бироқ, нима учун Ўзбекистон Парламенти бошка давлат корхоналари қарзини давлат қарзи деб тан олиши кераклиги унчалик тушунарли эмас.

Гап нима хақида кетаётгани «эксперт»нинг бошка жумласидан ойдинлашади. «…Ўзбекистон, худи бошқа постсовет давлатлари сингари, рубль зонасидан чиқишга мажбур бўлган ва россиядан товар ва техникаларни насияга олиб турган». Бу жумладаги асосийси бўлиб «мажбур бўлган» ибораси ҳисобланади. Ҳар бир Ўзбекистонлик ва бошқа постсовет давлатида яшаётган ёши ката одамлар рубль зонаси қандай парчаланганини жуда яхши эслайди, чунки улар бу жараённинг барча «лаззати»ни ўз бошидан ўтказганлар (аввало Россия томонининг ҳаракатлари туфайли).

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида МДҲ давлатлари «маданий ажрашиш» жараёнида фаол иштирок этишди, чунки бирпасда ажрашиш ва чегараланиб олиш 70 йил давомида ўрнатилган алоқалар мавжудлиги туфайли амалда мумкин эмас эди. Ва собиқ иттифоқдош республикаларни махкам боғлаб турган асосий омиллардан бири – бу ягона рубль зонаси эди.

Бу зона узоқ вақт мавжуд бўлиб тура олмаслигини ҳамма тушунарди, бироқ, унинг парчаланишини келишган ҳолда амалга ошириш зарур эди. Акс ҳолда, собиқ иттифоқ республикаларидан хатто биттасининг рубль зонасидан чиқиши ҳам керак бўлмай қолган нақд пул миқдорининг ҳаммасини аввало Россия ва бошка рубль зонасида қолган мустақил давлатларга оқиб келишига сабаб бўлар эди. Шунинг учун 1993 йил августида Россия худудида янги қоғоз пулни муомалага киритилиши тиниқ осмондаги момоқалдироқдек янгради.

Эски намунадаги қоғоз пуллар эса жуда тез қадрсизланиб, барча МДҲ давлатларига, жумладан Ўзбекистонга ҳам, оқиб кела бошлади. Бу оқим энг зарур истеъмол молларини «ювиб кета» бошлади ва аҳоли жамғармаларини космик тезликда йўқ қилиб юборган мисли кўрилмаган инфляцияни келтириб чиқарди.
Маълум нуқтаи назардан қараганда Россия даҳоларча йўл тутди: МДҲ давлатлари Россияга бош оғриғи сифатида рубль массасини қолдириб, бирин-кетин рубль зонасидан чиқишини кутиб ўтирмасдан, бу зонадан биринчи бўлиб ўзи чиқиб қўя қолди. Пул муомаласи, саноат ва бошқа сохаларда оддий одамлар ҳисобига ўша пайтда яна қанча «даҳоларча» ихтиролар қилинганини ҳозирда «Форбс» журнали рўйхатини тўлдириб турган россиялик олигархлар ҳаммадан ҳам яхши билишади.

Бўлғуси россиялик олигархларнинг бундай «даҳоларча» юришларидан бири бўлиб «техник кредитлар» хисобланади. Маълумки, иттифоқ давлати парчаланиши даврига келиб, Ўзбекистон халқ хўжалигининг 70 фоизини иттифоқ ва иттифоқ-республика бошқарувидаги корхоналар ташкил қилиб, уларнинг фаолияти маҳаллий даражада назорат қилинмасдан, Москвада жойлашган кўп сонли «бошқарма» ва «бирлашмалар» томонидан бошқарилган. Ушбу иттифоқ тасарруфидаги бошқармаларнинг маҳаллий бўлинмалари эса, бутун совет даврида юритилиб келинган меҳнат тақсимоти натижасида, ишлаб чиқарилган махсулотни ва ундирилган хом ашёни сотиш ва ўз фаолиятини юритиш учун зарур бўлган барча махсулотларни сотиб олиш масалаларида тўлиғича марказга қарам эди. Ушбу хўжалик бирлашмаларининг рахбарлари тезда англаб етишдики, мутлоқ танқислик (дефицит) ва «ёввойи бозор» авж олган шароитда ҳар қандай турдаги захираларга элтувчи «калит»нинг мавжудлиги, ҳеч қандай кооперативчининг хаёлига ҳам келмаган афсонавий хажмдаги фойдани келтириши мумкин.
Бир зумда уларнинг атрофида хар хил воситачи тузилмалар пайдо бўла бошлади; кўпинча бу тузилмалар корхона «хўжайин»ларининг қариндошлари ёки дўстларига тегишли бўларди. Ушбу воситачи тузилмаларнинг ягона фаолият тури бўлиб, ўзлари тўсатдан рахбар бўлиб қолган корхоналар омборларида қолган нарсаларни бир неча бор кимматига сотиб юбориш хисобланар эди.

Айни пайтда, қанчалик тез сотиб юборишса, захиралар шунча тез камайиб борар, нархлар ва устама фойда пуллар шунча тез ўсар эди. Агар илгари марказдан жўнатилган махсулот эвазига республикалардан махсулот жўнатиб турилган бўлса, энди, марказдаги махсулот ишлаб чиқариш билан хеч кимни иши бўлмай қолгач, собиқ иттифоқ республикаларидаги корхоналар ўзлари юборган махсулот эвазига арзимаган чақа ола бошладилар; шу билан бирга Россиядан келадиган махсулот учун эса бир неча бор кўпайтирилган нарх тўлай бошладилар. Табиийки, Россиядаги корхоналар ва уларнинг МДҲ давлатларидаги бўлинмалари ўртасидаги хисоб-китобда тафовут юзага келди. Айнан шу тафовутни кимдир «техник кредит» шаклида расмийлаштиришни ўйлаб топди.

Четдан қараганда ҳаммаси маданиятли ва бозор қоидалари бўйича кетаётгандек эди: махсулот сотилмоқда, товар харакати эса «техник кредитлар» (корхона бўлинмалари бўйнидаги) шаклидаги ўзаро хисоб-китоблар билан расмийлашган. Аслида эса, корхоналар сунъий равишда банкротликка олиб борилаётган эди, чунки «техник кредитлар»ни ундириш мумкин эмаслиги бошиданоқ маълум эди. Аммо буни хеч кимга қизиғи йўқ, асосийси – сотиш, ўзига қарашли ўртамчи тузилмалар орқали улкан фойда олиш эди.
Айнан мана шу Ўзбекистонда жойлашган, бироқ Москвадан туриб бошқариладиган ва таъминланадиган корхоналар бўлинмаларининг сохта қарзларини Ўзбекистон парламенти тан олишдан бош тортган. Қолаверса, бундай «техник кредитлар» хўжалик субъектлари орасидаги хисоб-китобларни юритиш учун пачкалаб ёзилар эди, давлат эса бу хисоб-китобларга умуман аралашмас эди. Шу боис «техник кредитлар»ни давлатлараро талаблар ёки қарзларга айлантиришга бўлган уринишларни тушуниш кийин эди.

Бошқа нозик жихат – ушбу техник кредитлар ва қарзлар хажмини АҚШ долларига боғлаш холати эди. Ўша «техник кредит»лар гуллаган пайтларда пул босиб чиқариш стахановча жадаллик билан амалга оширилгани боис Россия хукумати инфляциянинг рекорд даражасина қайд этишга эришган эди, бу 1992 йилда 3380 % ни, 1993 йилда 1000 % ни ташкил этган. Бундай шароитда Россия рублининг хакиқий қиймати хақида ёки уни эркин конвертацияланадиган валютага айлантириш механизми хакида тасаввур хосил қилишнинг иложи йўқ эди. Рубль «ёғоч пул» хисобланиб, уни бошқа валютага алмаштиришнинг амалда иложи йўқ, Марказий банк томонидан эълон қилинган, «алмаштириш мажбурияти олинмаган» алмашув курси воқеликдан узоқ эди.

Шу боис, киймати йўқ рубль хисобида расмийлаштирилган ўша машхур «техник кредитлар»ни асоссиз равишда эркин валютага айлантиришга бўлган уринишларни кулгили, деб аташдан бошка илож йўқ.
Мана шу санаб ўтилган сабаблар туфайли, аниқроғи, «техник кредитлар»ни давлат мажбурияти сифатида кўриб чиқиш учун бир озгина бўлса ҳам юридик ёки иқтисодий асос бўлмагани учун, Ўзбекистон Олий Мажлиси 1998 йилда бу шартномаларни ратификациялаш ва «техник кредит»ларни давлат қарзи сифатида тан олишдан бош тортди. Яъни, Ушбу шартномалар қонуний кучга кирмади, чунки, ҳалқаро хуқуқ нормаларига кўра улар юридик асосга эга эмас эди.

Бошка томондан, Ўзбекистоннинг Россиядан кўп миллион қарз эканлиги хақида қайғураётган муҳтарам «эксперт» ва журналистлар ўзбек томонининг иттифоқ парчалангандан сўнг Россияга теккан кўп сонли молиявий активлар бўйича мутлоқ қонуний кучга эга бўлган молиявий талаблари мавжуд эканлигини умуман унутиб қўйган кўринишади. Гап асосан собиқ СССРнинг хориждаги мулки хақида бормокда.
Россия томони ўзининг ушбу активларга бўлган ягона хақдор эканини, собиқ иттифоқ қарзларини ёлғиз ўзи тўлаганлиги билан далиллашга уринади. Шу ерда россиялик «экспертлар» Париж кредиторлар клубига аъзо давлатлар собиқ иттифоқнинг қарзини кўп қисмини, янги пайдо бўлган мустақил давлатлар уни тўлашга қодир бўлмаганлиги учун кечиб юборганлигини яна «унутиб» қўйишмоқда. Натижада, реструктуризация қилинган ва Россия Федерацияси томонидан тўланган қарз миқдори СССРнинг қарзидан РСФСРга тегишли улушидан ҳам кам суммани ташкил этган. «Бир ёмоннинг бир яхшиси бор», дейдиларми…

Россия томонининг юкорида кўрсатилган далиллари асоссиз эканлигини ҳамма тан олади. Украинанинг янги сайланган президенти, ўзининг сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан бири сифатида Россия билан алоқани бутунлай яхшилаш эканини таъкидлашига қарамасдан, СССРнинг хориждаги мулкини Россия фойдасига бир томонлама расмийлаштирилишига йўл қўймаслигини кескин равишда таъкидлагани ҳам бежиз эмас.

Бундан ташқари, Россия худудида ўзбек корхоналари маблағига яратилган, бироқ, ноқонуний хусусийлаштириш («прихватизация») туфайли бегона «эпчил» қўлларга хеч кандай компенсациясиз ўтиб кетган кўп сонли мулк объектлари мавжудлигича қолмоқда. Бир қатор бундай объектлар бўйича тортишувлар ҳамон давом этмоқда.
Шу билан бир қаторда, Россия томони собиқ иттифоқ республикаларини «алоҳида кўриб чиқиш» асосида тақсимланиши зарур бўлган умумий активлардаги улушларидан махрум қилиш учун барча уринишларни амалга оширмоқда. Бу «алоҳида кўриб чиқиш»га қайтишни Россия томони ҳеч ҳам ҳоҳлаётгани йўқ. Балки, шубҳали экспертлар номи остида сохта илмий мақолаларни матбуотда тарқатиш осонроқ ва арзонрокдир.
Айни пайтда, Ўзбекистон республикасининнг СССР «Алмазный фонд»идаги улуши энг камида 3,27 % ни, ёки 3,9 млрд АҚШ долларини ташкил килади. 70 йиллик Совет хокимияти даврида «иттифоқ тасарруфидаги корхоналар» томонидан Ўзбекистондан олтин юкланган эшелонлар олиб кетилган бўлиб, уларнинг хаққоний баҳоси маҳаллий хокимият вакилларидан «етти мухр нарёғида» сир тутилган. Эрмитаж ва шу каби бошка Россия музейларини ҳанузгача Амир Темур, Бухоро амири, Қўқон ва Хива хонлари саройларидан олинган қимматбаҳо безаклар, санъат асарлари ва бошқа жавоҳирлардан иборат экспонатлар безаб турибди.
Ханузгача Ўзбекистонга унинг фуқароларининг собиқ СССР Омонат банкидаги (Сбербанк) маблағлари қайтарилмаган; буларнинг миқдори оз эмас кўп эмас, 23 миллиард доллар, деб баҳоланмоқда.
СССР Ташқи Иқтисодий банкининг (Внешэкономбанк) Ўзбекистон юридик шахслари олдидаги 100 млн АҚШ долларидан зиёд қарзлари хануз ёпилмаганича қоляпти.
Муаллиф аминки, юқорида санаб ўтилган Ўзбекистон республикасининг Россия Федерациясига бўлган барча молиявий талабларни ҳар қандай мустақил ташкилот, масалан, ҳалқаро суд ёки арбитраж томонидан кўриб чиқиладиган бўлса, уларнинг тўла асосга эга ва қонуний эканлигини исботлаш мумкин. Балки, айнан шундай йўл тутиш пайти келгандир...?

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

3 Дефицит IP адресов on Thu Jun 30, 2011 8:06 am

Admin

Admin

Интернет провайдеры Узбекистана испытывают нехватку постоянных IP адресов
Как стало известно корреспонденту Podrobno.uz, провайдеры Узбекистана испытывают нехватку статических IP адресов. Существующего на сегодняшний день стандарта IPv4 не хватает для погашения спроса у населения.

С первого взгляда проблема кажется не критичной, но если рассмотреть её детальнее, то получается, что в скором времени провайдеры, как в Узбекистане, так и во всём мире не смогут расширять адресные пространства и размещать пользовательские сервера. И возможно запускать новые сервисы и ресурсы на отдельных серверах.

Специалисты IT компаний видят выход из существующей проблемы, путём ввода нового стандарта IP адресов – IPv6, который будет иметь ёмкость порядка триллиона статичных IP адресов. Данный шаг позволит решить проблему на долгие годы, но пока в Узбекистане такого перехода не намечается

Подробно о протоколах IPv4 и IPv6.

Стандарт IPv4 использует 32-битные (четырёхбайтные) адреса, ограничивающие адресное пространство четырьмя (294 967 296 (232)) возможными уникальными адресами.
Стандарт IPv6 использует 128-битные (шестибайтные) адреса формата: 1080:0:0:0:8:800:200C:417A (существующий пример)

Текущая версия Интернет протокола - фундаментального сетевого протокола Интернета, - IPv4 была разработана в 70-х годах прошлого столетия. В то время Интернет назывался ARPANET, насчитывал несколько сотен хостов и находился под контролем Министерства Обороны США. С тех пор многое изменилось, но большая часть Интернет по-прежнему использует протокол и адресацию IPv4.

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

Admin

В текущем году в Узбекистане планируется строительство первой опытной ветроэнергетической установки мощностью 750 кВт.
По словам экспертов, в Узбекистане до настоящего времени использование энергии ветра для производства электроэнергии не осуществлялось. Для наработки опыта проектирования, строительства и эксплуатации ветроустановок и повышения доли возобновляемых энергоресурсов в топливно-энергетическом балансе страны в 2011 году планируется создание опытной ветровой энергоустановки.

Проект будет реализован за счет собственных средств ГАК «Узбекэнерго» в размере свыше $2 млн. Высота мачты установки составит 65 метров, а диаметр лопастей – 56 метров.

В рамках реализации проекта в январе прошлого года в районе Чарвакского водохранилища (Ташкентская область, Бостанлыкский район, п. Юбилейный) была установлена мачта высотой 40 метров для метеонаблюдений.

Южнокорейская компания Doojin Co., Ltd в порядке реализации протокола о двусторонних соглашениях с «Узбекэнерго» завезла соответствующие приборы и анемометрическое оборудование, которое было установлено на этой мачте для изучения скорости, плотности и направления ветра. На сегодняшний день систематически снимаются показания приборов с целью дальнейшей обработки полученной информации.

По результатам исследований и проведения тендерных торгов начнется строительство будущей опытной ветровой энергоустановки на месте анемометрической мачты. В настоящий момент разработка ПТЭО проекта завершена и проходит экспертизу в Государственном институте «Узтяжнефтегазхимпроект».

Отметим, что генеральным проектировщиком проекта выступает ОАО «Гидропроект», которое ведет всю исследовательскую работу по изучению перспективы развития ветровой энергетики. По оценке специалистов, реализация проекта позволит сэкономить 1,1 млн. кубометров природного газа в год.

Как отмечают специалисты, следующим этапом в развитии ветроэнергетики страны станет изучение районов с высоким ветроэнергетическим потенциалом. На основе этой работы планируется составление карт ветропотенциалов Узбекистана с расстановкой ветрогенераторов мощностью 2-3 МВт, а также с общей установленной мощностью на перспективных ветрополях от 50 до 100 МВт одновременно.

Сегодня в Узбекистане валовой потенциал энергии ветра оценивается в 2,2 млн. т.н.э. Развитие ветровой энергетики в республике очень перспективно для сельского хозяйства, особенно в отдаленных районах.

По данным Узгидромета, наиболее благоприятными районами для создания парка ветроэнергетических установок в республике, превышающих десятки МВт, являются Бухарская, Навоийская, Кашкадарьинская и Ташкентская области, Каракалпакстан и другие. Для продвижения этого вопроса компания «Узбекэнерго» предпринимает меры по привлечению иностранных партнеров.

Говоря подробнее о развитии ветроэнергетики в мире, отметим, что сегодня ветроэнергетика практически сформировалась и продолжает интенсивно развиваться как перспективная отрасль технологии производства электроэнергии.

Установленная мощность ветроэнергетических станций в мире выросла до 200 тысяч МВт. На сегодняшний день Европа в целом стоит на первом месте по использованию энергии ветра. Особенное развитие и использование ветроэнергетика приобрела в Германии, Дании и Испании. Очень активно развивается ветроэнергетика в Китае и Индии. К примеру, за 2010 год суммарная установленная мощность ветровых электростанций Поднебесной выросла на 73%, что позволило китайцам выйти по данному показателю на лидирующее место в мире.

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

Admin
Валютани тартибга солиш бўйича банк қонунчилигидаги қоидабузарликлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонунининг 40 ва 53 моддаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “HI-TECH BANK” хусусий ёпиқ акциядорлик жамияти тижорат банкининг хориж валютасида амалиётларни ўтказишга берилган бош лицензиясини чақиртириб олди.

Айтиш жоизки, Hi-Tech Bank хусусий ёпиқ акциядорлик жамияти тижорат банки банк амалиётларини амалга оширишга берилган ЎзР МБнинг лицензиясини 2010 йил 9 январда олган эди.

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

Admin
Солиқ қўмитаси мутахассислари тадбиркорларнинг заргарлик буюмлари учун акциз солиғи жорий этилишига доир саволларига жавоб бердилар.

Асосий фаолият тури – заргарлик буюмлари билан чакана воситачилик савдоси. Воситачи сифатида ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланамиз. Биз заргарлик буюмлари (жисмоний шахсдан комиссияга олинган, илгари фойдаланилган буюмлар)га акциз солиғини тўлашимиз керакми? Акциз солиғи ЯСТ базасини камайтирадими?

Чакана савдо тизими (жумладан воситачилик савдоси)да сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи солинади.

Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси реализация нархида ҳисобга олинади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Ташкилот заргарлик буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланади. Акциз солиғи четдан келтириладиган товаргами ёки ҳамма буюмларга нисбатан қўлланиладими?

Чакана савдо тармоғида сотиладиган барча, жумладан: импорт бўйича, ишлаб чиқарувчидан, улгуржи сотувчидан сотиб олинган, аҳолидан комиссияга қабул қилинган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи солинади.

Бунда реализация қилинган заргарлик буюмлари бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ тўловчиларга тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида заргарлик буюмларини сотиб олиш, шунингдек уларни хориждан олиб келиш вақтида ҳам тўланган акциз солиғи суммасини чегириш ҳуқуқи берилади. Заргарлик бумларига акциз солиғи тўловчилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслардан импорт қилинган заргарлик буюмларини сотиб олиш вақтида тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, акциз солиғини чегириш ҳуқуқига эгадирлар.

Акциз солиғини умумбелгиланган солиқ тўловчилари бўлган корхоналар ёки ягона солиқ тўлови тўловчилари бўлган корхоналар тўлайдими, ёки ҳар иккиси ҳамми?

Чакана савдо корхоналари танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўловчилари ҳисобланади. Умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўллайдиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар заргарлик буюмларини реализация қилишни ўзларининг фирма дўконлари орқали амалга оширишлари мумкин.

Чакана савдо тармоғида олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини солиш солиқ солиш тартибини қўллашдан қатъи назар амалга оширилади. Бу Ўзбекистон Ресспубликаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарорининг 6-бандидан келиб чиқади.

Биз акциз солиғи бўйича ҳисоботни қачон ва қайси бланкаларда топширишимиз керак?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг чакана савдо тармоғида реализация қилинадиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига ҳисоб-китобларни тақдим этиш, акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Сизга умумбелгиланган тартибда, жумладан газета саҳифаларида маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан тайёрланган заргарлик буюмларининг 1 грамми учун 10 АҚШ долларига эквивалент миқдорда акциз солиғи жорий этилди. Бунда чакана савдо корхоналарига, уларда сотиб олинган олтин заргарлик буюмлари бўйича тўланган акциз солиғини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида, акциз солиғини чиқариб ташлаш ҳуқуқи тақдим этилди.

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

Admin
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепциясига биноан давлат мулк қўмитасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Янгиланган қонун лойиҳаси жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш учун Давлат мулк қўмитаси сайтида жойлаштирилган. Исталган киши унда ўз фикри ва шарҳларини қолдириши мумкин.

Мазкур қонун 37 та моддадан иборат. Хусусан унинг 6-моддасида хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари белгиланган:

- хусусий мулк дахлсизлиги;
- хусусий мулк миқдори ва қийматини чеклашига йўл қўйилмаслиги;
- мулкдорларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
- хусусий мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги;
- мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишга йўл қўйилмаслиги;
- хусусий мулк ҳуқуқини амалга оширишда давлат органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги;
- хусусий мулкни қўлга олишга қаратилган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги;
- бузилган хусусий мулк ҳуқуқини тикланиши.

Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. Мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкин.

Давлат бузилган хусусий мулк ҳуқуқларини тикланишини ва уларнинг суд ҳимоясини кафолатлайди.

Мол-мулкни, шу жумладан жисмоний ёки юридик шахснинг эгалигида бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши национализация қилиш, реквизиция қилиш тартибида фақат мажбурий тарзда мулкдорга аввалдан ва тўлиқ равишда мол-мулкининг бозор қийматини бой берилган фойдани ҳисобга олган ҳолда, шунингдек бундай олиб қўйиш оқибатида мулкдорга етказилган зарарлар ўрнини қоплаш шарти билан амалга оширилади, агарда қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса.

Шунингдек, қонун хусусий мулк ҳуқуқининг бекор қилиниш тартибини, мулкни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш, хусусий мулк реквизицияси, национализацияси ва мусодара қилиниши тамойилларини ҳам белгилайди.

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

Admin
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 8 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 5 декабрда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтлари (бундан буён матнда хусусий банк ва молия институтлари деб юритилади) ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашдан, банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишдан, банк хизматлари ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кенгайтиришдан ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборатдир.
2-модда. Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Хусусий банк ва молия институтлари
Хусусий банк ва молия институтлари устав фондида (устав капиталида) муассислар (иштирокчилар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, шунингдек фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик шахслардир.
Хусусий банк ва молия институтлари тадбиркорлик субъектларидир.
Қуйидагилар хусусий банк ва молия институтларининг муассислари (иштирокчилари) бўлиши мумкин эмас:
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган юридик шахслар;
давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар.
Давлат органларининг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларида ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши мумкин эмас.
4-модда. Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятининг мулкий асоси
Хусусий банк ва молия институтлари фаолияти уларнинг ўз мол-мулки ва (ёки) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Хусусий банк ва молия институтларининг ўз фаолиятини амалга оширишига асос ҳамда восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва (ёки) бекор қилиниши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ҳамда бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
5-модда. Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини ташкил қилиш
Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ банк, суғурта, лизинг хизматлари ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш вазифалари зиммасига юклатилган давлат органлари хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органларидир.
Махсус ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли соҳасида хусусий банк ва молия институтлари раҳбарларига нисбатан малака талабларини белгилаши, шунингдек, хусусий банк ва молия институтлари бажариши учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестицияларнинг энг кўп миқдорларини белгилаши мумкин.
Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
6-модда. Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятига солиқ солиш
Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятига солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда улар учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар назарда тутилиши мумкин.
2-боб. Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
7-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари
Хусусий банк ва молия институтлари:
мустақил равишда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳамда банк хизматлари ва молиявий хизматлар кўрсатишга;
банк хизматлари ва молиявий хизматлар бозорида ривожланиш стратегиясини ҳамда иштирок этиш дастурларини танлашга;
ўз фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ва уни таъсис ҳужжатларига мувофиқ ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга;
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Хусусий банк ва молия институтлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг мажбуриятлари
Хусусий банк ва молия институтлари:
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш талабларига риоя этиши;
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Хусусий банк ва молия институтлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
9-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг бирлашмалари
Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин.
3-боб. Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятининг кафолатлари
10-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг кафолатлари
Давлат хусусий банк ва молия институтларига тенг ҳуқуқларни кафолатлайди ҳамда моддий-техника, молиявий, меҳнат, ахборот ресурсларидан ва бошқа ресурслардан фойдаланиш учун тенг имкониятлар яратади.
Давлат хусусий банк ва молия институтларининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинишини кафолатлайди.
Хусусий банк ва молия институтларига нисбатан камситишларга йўл қўйилмайди.
11-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг мулк ҳуқуқи кафолатлари
Хусусий банк ва молия институтлари, шунингдек улар муассисларининг (иштирокчиларининг) мулк ҳуқуқи дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
12-модда. Хусусий банк ва молия институтлари мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмаслигининг кафолатлари
Хусусий банк ва молия институтларининг мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий банк ва молия институтларининг мулки бўлган мол-мулкни, шу жумладан ер участкасини улар национализация ва реквизиция қилинган ҳолларда олиб қўйиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, хусусий банк ва молия институтларига унинг бозор қиймати, шунингдек бундай олиб қўйиш муносабати билан хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарар тўлиқ қопланиши шарти билангина амалга оширилади.
Хусусий банк ва молия институтлари ўз мулкидаги мол-мулкнинг национализация, мусодара ҳамда реквизиция қилиниши тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
13-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятига аралашмаслик кафолатлари
Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўз ваколатлари доирасида ва аниқ қоидабузарликни бартараф этиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ чора-тадбирларни кўриши мумкин. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан хусусий банк ва молия институтларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда улар мансабдор шахсларининг хусусий банк ва молия институтлари фаолиятига, шу жумладан мазкур институтлар ҳамда улар филиалларининг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиши, хусусий банк ва молия институтларининг маблағлари ҳисобидан турли тўловлар ҳамда бадаллар талаб қилиши тақиқланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг хусусий банк ва молия институтларининг тадбиркорлик таваккалчиликларини, шу жумладан кредит портфели ҳамда активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга доир фаолиятига аралашиши тақиқланади.
14-модда. Кўрсатиладиган молиявий хизматлар учун ҳақ тўлаш миқдорини мустақил белгилаш кафолатлари
Молиявий хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш миқдори хусусий банк ва молия институтлари томонидан мустақил белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
15-модда. Даромадни (фойдани) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари
Хусусий банк ва молия институтлари барча харажатларнинг, шу жумладан таъсис ҳужжатларида белгиланган харажатларнинг ўрни қопланганидан, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно.
16-модда. Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари
Давлат органлари ва бошқа органлар, уларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларига мазкур хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларини, ҳужжатларни, қарорларни ва бошқа материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органлари ва бошқа органларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
4-боб. Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
17-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Хусусий банк ва молия институтлари ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга, агар бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Агар хусусий банк ва молия институтларининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар ташкилотдан олинган ҳужжатда шундай маълумотлар бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Хусусий банк ва молия институтлари ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.
18-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг ошкор этилмаган ахборотини муҳофаза қилиш
Хусусий банк ва молия институтларининг тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахбороти (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган, ундан қонуний асосда эркин фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган тақдирда, муҳофаза қилинади.
Ошкор этилмаган ахборотни ундан қонунга хилоф равишда фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи ушбу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказишдан, гувоҳномалар олишдан ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (юридик шахслар, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда унинг хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, бу маълумотлардан фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
19-модда. Хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан бой берилган фойда бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонунга биноан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ва бошқа органнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиши натижасида хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ва бошқа орган томонидан суднинг қарори асосида қопланиши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг мансабдор шахслари айби билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан мазкур мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини қонунга хилоф равишда текширувлардан ўтказиш, шунингдек давлат органлари ва бошқа органлар ходимларининг, шу жумладан улар томонидан текширишлар ўтказишга жалб қилинган шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарарнинг ўрни, бой берилган фойдани ҳисобга олган ҳолда, зарар етказган давлат органлари ёки бошқа органлар томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак.
Хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган давлат органлари ва бошқа органлар мазкур органлар ходимларининг, шунингдек ушбу органлар томонидан текширишлар ўтказишга жалб қилинган шахсларнинг айби билан хусусий банк ва молия институтларига етказилган зарар бўйича уларга нисбатан регресс талаб қўйиш ҳуқуқига эга.
20-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишларни чеклаш
Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши мумкин.
Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишлар ўттиз календарь кундан ошмаслиги ҳамда хусусий банк ва молия институтларининг тўлақонли фаолият юритишига халақит қилмаслиги лозим.
Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин хусусий банк ва молия институтларини, текширувдан ўтказиш муддатлари ва текширув предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги прокуратура, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда хусусий банк ва молия институтларининг қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилиши керак.
Хусусий банк ва молия институтлари текширув ўтказиш учун асосларга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда уларни текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган хусусий банк ва молия институтида қолдирилади.
Хусусий банк ва молия институтлари фаолияти текширувлардан ўтказилаётганда қонун ҳужжатлари нормаларининг қўлланилишида юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган келишмовчиликлар ва ноаниқликлар хусусий банк ва молия институтлари фойдасига талқин қилинади.
Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органлари томонидан хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текширишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари, ходимлари, шунингдек текширишлар ўтказишга жалб қилинадиган шахслар хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишларни қонунга хилоф равишда амалга оширганлик учун, шу жумладан қонунга хилоф қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
21-модда. Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишларни амалга оширадиган мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар
Хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар ўтказиш режасидан кўчирма ёки режадан ташқари ёхуд муқобил текширув ўтказиш тўғрисида ушбу орган томонидан қабул қилинган қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширув ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текширувдан ўтказаётганда текширишларни рўйхатдан ўтказиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзув киритади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини текшираётганда хусусий банк ва молия институтларининг тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлари, шунингдек ошкор этилмаган ахбороти сир сақланишини таъминлаши шарт.
22-модда. Давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Хусусий банк ва молия институтлари давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг хусусий банк ва молия институтлари фаолияти билан боғлиқ қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ўз хоҳишига кўра бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят берилганлиги шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Хусусий банк ва молия институтлари давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида судга мурожаат қилганида давлат божи тўлашдан озод этилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23-модда. Низоларни ҳал этиш
Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
24-модда. Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
25-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
26-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,
2012 йил 17 декабрь,
ЎРҚ—339-сон

Sponsored content

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga  Matn [1-bet(1)]

Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz