Bank va moliya sohalariga oid o`zbek tilidagi forum

Iqtisod va moliya olamidagi yangiliklar. Islom banklari va islomiy moliyalashtirish. Sohaga oid atamalar va kitoblar, ularning keng qamrovli taxlili.

Faol ishtirok etib forumimizning doimiy a'zosiga aylaning
Qidir
 
 

Display results as :
 


Rechercher Advanced Search

Latest topics
» Bilim bulog'i
Thu Jan 03, 2013 5:55 pm by Admin

» Bilim bulog'i
Thu Jan 03, 2013 5:55 pm by Admin

» Iqtisodiyotimizda bo`layapti
Thu Jan 03, 2013 5:09 pm by Admin

» Risk Management in Islamic Finance
Thu Feb 02, 2012 10:44 pm by Admin

» Islamic Insurance
Thu Jan 26, 2012 5:56 pm by Admin

» Toshkent Moliya Instituti
Mon Feb 14, 2011 10:45 pm by Admin

» O`zbekiston Respublikasining bak tizimi
Thu Jun 24, 2010 5:47 pm by Admin

» KBI 80-81 2005-2009
Mon May 17, 2010 10:01 am by Admin

» Islom banklari va ularning faoliyati
Fri Apr 30, 2010 8:19 pm by Admin

Affiliates
free forum


You are not connected. Please login or register

Muammo bormi? Yo`q! Unda yangilikdan so`zlang!

Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Go down  Matn [1-bet(1)]

1 Muammo bormi? Yo`q! Unda yangilikdan so`zlang! on Wed Apr 28, 2010 10:36 pm

Admin

avatar
Admin
Kimda nima yangiliklar bor???!!!

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

avatar
Admin
Янги фоизсиз кредит карточка ўзида шариат талаблари ва ғарб истеъмол маданиятини мужассамлаштирган шимолий америка қитъасидаги биринчи карточка бўлди. Яқин вақтгача мусулмонлар Ислом аҳкомларига мувофиқ фоиз тўлашлари керак бўлган кредит карталардан фойдаланишни ҳохламас эдилар.
Тез орада муомалага киритиладиган «iFreedom Plus Mastercard» карталарида эса фоиз тўлаш ва қарзга кириш кўзда тутилмаган. Кредит карта ҳаёт тарзининг ажралмас қисмига айланганлигини таъкидлар экан, кредит картасиз тўлақонли фаолият юрғазиш мумкин эмаслигини эслатади «Торонто UM Financial» Исломий молия компанияси бошлиғи Умар Калаир. Унинг компанияси «Mastercard» билан бирга Исломий кредит карталар ишлаб чиқаришни бошлаб юборди.

«Шу билна бирга банк муассасаларида юқори фоизсиз кредит маҳсулотлари таклиф қилишга рағбат йўқ. Мижозларга таклиф қилинаётган «iFreedom Plus Mastercard» карталарида эса мижоз ўз ҳисобига олти минг доллардан кам бўлмаган маблағни қўяди, ва шу маблағ ҳисобидан маҳсулот ҳарид қилади. Бунда Исломга мувофиқ олди-сотди ҳаридорга тегишли реал мавжуд маблағ асосида амалга оширилади» – дейди жаноб Калаир.

«iFreedom Plus Mastercard» эгалари йилига 50 доллар ва ҳар бир нақд пул ўтказиш операциясидан 95 цент тўлашлари кўзда тутилган.

Шунингдек «iFreedom Plus Mastercard» эгалари БААнинг «Etihad Airways» авиакомпаниясидан чипта олганларида 10 фоизлик чегирма олишлари ҳам мумкин.
Manba



Admin tomonidan Wed Apr 28, 2010 11:16 pm da o'zgartirilgan; jami 1 marta o'zgartirish kiritilgan (Reason for editing : manba kiritildi)

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

avatar
Admin

Ҳатто Вьетнам озиқ-овқат маҳсулотлари учун “Ҳалол” сертификатлари бермоқда, Туркия эса бу жараёда кузатувчи бўлиб қолмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Ислом дини аҳкомларига риоя қилинганлигини тасдиқловчи “Ҳалол” сертификатлари ўз маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни ҳохловчи тадбиркорлар учун жуда муҳим омилга айланди. Фақат ғоявий қарама-қаршиликлар домига тушиб қолган Туркия бундай сертификатларни бериш тизимини ишга тушира олмагани учун таҳминан 2 триллион доллар ҳажмдаги бозорга бир неча йиллардан бери кира олмаяпти деб хабар қилади Turks.us Daily News .

“Ҳалол” сертификати биринчи бор 2004 йил Малайзияда берила бошланди. Салмоқли мусулмон нуфузига эга Европа давлатлари аввал бу жараённи сукут билан кузатиб борди, ҳозирги кунга келиб эса Германия, Франция, Россия, Буюк Британия, Белгия ва ҳаттоки Вьетнам каби ўлкаларда ҳам “Ҳалол” сертификатлари бериб келинмоқда. Афсуски Туркияда бундай сертификатларни бериш тизими ҳанузгача тузилганича йўқ.

Европа ширкатлари 3 йил олдин “Ҳалол” маҳсулотлар бозорида ўз ўрнини эгаллаган бир пайтда, Туркия ишбилармонлари Европа ўлкаларидаги “Ҳалол” сертификатларини берувчи ташкилотлар эшигини қоқишга мажбур бўлмоқда. Хайратланарлиси шундаки бир Турк ширкати ўз маҳсулотларига “Ҳалол” сертификати олиш учун Австралиядага Халқаро Ҳалол Сертификатлаштириш Бошқармасига (Halal Certification Authority International) мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Туркияда “Ҳалол” сертификатлар берилмагани натижада бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида бошқа ўлкаларда улар ҳалол эмас экан деган ҳато фикр туғилмоқда. Айни чоғда Турк ширкатларининг анъанавий бозорлардаги рабоқатбардошлиги тушиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Туркия бозорида четдан келтириладиган “Ҳалол” сертификатли маҳсулотларга бўлган қизиқишнинг ортиши натижасида Турк ширкатларининг маҳсулотларига ҳаттоки миллий бозорда ҳам талаб секин аста пасайиб бормоқда.

Туркия Экспортерлари Мажлиси (Tьrkiye İhracatзılar Meclisi) бошлиғи Ўғуз Сатижининг (Oğuz Satıcı) фикрига кўра “Ҳалол” сертификатлар мавзусидага тортишувларни қисқа муддат ичида тугатиш мақсадга мувофиқ. Туркияда “Ҳалол” сертификатларнинг йўқлиги миллий экспорт учун жиддий қийинчилик туғдираётганини эслатиб ўтган Сатижи, бу тўсиқ қисқа муддат ичида бартараф этилиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқда.

Маълумки, “Ҳалол” сертификати нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, балки умумий овқатланиш масканлари, логистика, сайёҳат, меҳмонхона хизматларини, шунингдек косметика, дори маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш каби бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Шундай экан, “Ҳалол” сертификатлаштириш тизимини самарали фаолиятини таминлаш Туркия иқтисоди учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишини тасаввур қилиш қийин эмас.

manba

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

avatar
Admin
Исломий молиялаштиришни ривожлантириш ассоциацияси раиси Едиге Алписбайнинг таъкидлашича, келгуси 5 йил ичида Исломий банк хизматлари Қозоғистон банк хизматлари бозорининг 2-3%ни эгаллаши кутилмоқда.
Бу соҳада изланишлар ҳали ўтказилмаган бўлсада, Қозоғистон бозори Малайзия билан қиёсланган. Чунончи Малайзияда сўнгги 10 йил мобайнида Исломий банк хизматлари улуши 20-25%ни ташкил этгани маълум. Қозоғистонда эса мўлжал 5 йил муддатда банк хизматлари бозорининг 2-3%ни эгаллашдан иборатдир.

Яқин орада "Аль-Хиляль" Исломий банкининг Қозоғистонда фаолият юрғазиши учун лицензия олиши кутилмоқда.

Исломий молиялаштириш шариат аҳкомларига асосланган бўлиб, унга мувофиқ мижозларга берилган кредит суммалари эвазига фоиз олиш қаътиян ман этилади. Фойда олиш учун молия муассасаси лойиҳага шерик бўлиб, унинг барча зиён ва фойдасининг бир қисмини ўз бўйнига олиш керак, ёки бевосита савдода иштирок этиб тан нарҳ ва сотилиш нарҳидаги фарқ ҳисобига фаолият юрғазиши лозим бўлади. Шу билан бирга, шариатга мувофиқ, таркибида алкоголь бўлган, тамаки ёки қурол билан савдо қилиш мумкин эмас.
Manba

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Admin

avatar
Admin
Infox.ru порталининг Reuters агентлигидан олинган маълумотларига кўра, Nestle корпорациясининг вице-президенти Фриц Ван Дийк «Европада ҳалол маҳсулотлар бизнеси яқин йилларда мисли кўрилмаган суръатларда ривожланади», деб айтган.

Дунёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мазкур корпорация вакилининг фикрига кўра, ҳалол товарлар сектори ритейлерларни тобора кўпроқ қизиқтирмоқда, чунки Европанинг мусулмон аҳолиси демографик ўсиш суръатлари мунтазам ортиб бормоқда.
Маълум бўлишича, Ван Дийк жаноблари Гаагада бўлиб ўтган халқаро форум пайтида яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган жараёнларни прогноз қилиб кўрган. Унга кўра, ҳалол маҳсулотлар бозори яқин ўн йилликда 20-25 фоизга ўсади. Мутахассисларнинг фикрича, бугуннинг ўзида Европа ҳалол бозорининг ҳажми 66 млрд долларни ташкил қилади.
Бу асосан гўшт ҳамда янги ва консервацияланган таомларга тааллуқли кўрсаткичлардир. Халқаро ҳалол маҳсулотлар бозорининг ҳажми эса 634 млрд долларни ташкил қилганлиги мутахассислар томонидан маълум қилинмоқда.
«Кўриб турибмизки, ҳалол товарлар ихтисослашган дўконлар доирасидан чиқиб, энг йирик савдо тармоқларига мансуб супермаркетларнинг пештахталарида пайдо бўлмоқда», - дейди Nestle вакили. Дарҳақиқат, эндиликда мусулмонлар ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини британиянинг Tesco, Франциянинг Carrefour гипермаркетларидан ҳам бемалол харид қилишлари мумкин бўлиб қолди.

Маълумки, ҳалол маҳсулотлар индустрияси Аллоҳ Таоло ҳалол қилиб берган, шариатимизда белгилаб қўйилган озиқ-овқатлар ва бошқа истеъмол соҳаларига (масалан, косметик моддалар) оид товарларга асосланади. Исломда истеъмол учун ҳалол қилинган маҳсулотлар доираси жуда кенг бўлиб, мусулмонлар учун ҳаром қилинган нарсалар саноқлидир. Улар чўчқа ва шаръий қоидаларга кўра сўйилмаган ҳайвонлар гўшти, маст қилувчи ичимлик ва бошқа моддалардан иборат.
Ван Дийк жанобларининг айтишича, европалик мусулмонлар энг кўп харид қилаётган товарлар – қуруқ сут (сут кукуни), зираворлар ва соуслардир. Унинг айтишича, Nestle яқин кунларда Францияда ҳалол гўшт ва янги музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида турибди.
Маълумки, Nestle корпорацияси озиқ-овқат индустрияси бўйича жаҳоннинг энг йирик корхонаси бўлиб, мазкур корхона дунё миқёсида ҳалол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг динамикасини кўриб, ҳалол индустрия бозорига ҳам кириб келди. Натижада 2008 йилда Nestle корпорациясининг ҳалол маҳсулотлар савдосидан олган даромади йиллик даромаднинг 5 фоизини ташкил қилди, бу эса камида 5 млрд доллар демакдир.

Бугунги кунда ҳалол маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари Малайзия, Индонезия ва Яқин Шарқ давлатларидир. Жаноб Ван Дийкнинг айтишича, Франция, Германия ва Англия Европанинг ҳалол индустрия учун энг истиқболли бозорларидир.
«Яқинда мусулмонлар дунё аҳолисининг бешдан бирини ташкил қилади. Ва албатта уларнинг эҳтиёжи ҳам ортади, - дейди вице-президент. – Модомики, улар ўзлари истеъмол қилаётган таом ва ичимликларнинг ҳалоллигига шубҳа бўлмаслигини истар эканлар, демак биз ва биз каби бошқа компаниялар ҳалол маҳсулотларга бўлган, кундан кунга ўсиб бораётган бу талабни қондириш учун алоҳида ҳаракат қилишимиз керак бўлади».

Nestle компанияси дунёнинг турли нуқталарида жойлашган ўзига қарашли жами 456 заводдан 85 таси бугуннинг ўзида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни муҳайё қилиб, тегишли сертификат олишга муваффақ бўлганлигини маълум қилди. Бироқ, Ван Дийк жаноблари ҳозирча ҳалол маҳсулотларга қўйилган талабларнинг дунё миқёсида қатъий ифодалаб берилмаганлигини ҳам айтиб ўтди. Ҳалол маҳсулотлар учун ягона стандартнинг йўқлиги мазкур индустрия олдида турган энг мураккаб муаммолардан биридир, дейди Nestle вакили.
Мусулмон ҳуқуқшунослар кўпинча ўз маҳсулотларини мустақил равишда ҳалол деб ҳисоблаётган компанияларга эътироз билдирмоқдалар. Улар айниқса чўчқа гўштига оид масалаларда муросасиз позицияларда турибдилар. Шунингдек, Ислом уламолари алкоголсиз пиво каби маҳсулотлар мусулмон кишининг маънавий қиёфасига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, деб ҳисобламоқдалар.
Бугунги кунда ҳалол стандартини ишлаб чиқиш бўйича 57 мамлакат аъзо бўлган Ислом Конференцияси Ташкилоти шуғулланмоқда.
Manba

Foydalanuvchi profili http://iqtisod.uzbekforum.net

Sponsored content


Avvalgi mavzu Keyingi mavzu Yuqoriga  Matn [1-bet(1)]

Permissions in this forum:
Bu forumdagi mavzularga javob bera olmaysiz